23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Биласизми?
8 Апр  2019 633

Хафаликдан хурсандликкача: энди робот инсон ҳиссиётларини аниқлайди

Тадқиқотчилар сунъий ақлга юз ифодасига қараб инсоннинг ҳиссиётларини аниқлашни ўргатишди. Айтилишича, 98 фоиз ҳолатда натижа ўша лаҳзанинг ўзидаёқ олинади.

 

Case Western Reserve University вакиллари янги кўрсаткичлар ҳақида шундай хабар тарқатди.

Бу амалиётда қандай қўлланилади? Олимларнинг айтишича, кайфиятни кўтариш учун робот, масалан, мусиқа қўйиши мумкин.

«Бу  депрессия ёки қарилик билан боғлиқ шахснинг ўзгаришидан азият чекадиган ёши улуғ одамлар учун жуда фойдали бўлиши мумкин», дейди унинг қўлланилиши борасида гапира туриб, университет доценти Киджу Ли.

«Известия» нашри БИТИ меҳнат бўйича эксперти, иқтисод фанлари номзоди Ирина Перованинг роботлар меҳнат бозорини қандай ўзгартириши мумкинлиги борасидаги сўзларини келтиради. Олимнинг айтишича, ҳозирда меҳнат фаолиятининг 71 фоизи инсонлар томонидан амалга оширилади, машиналарга эса 29 фоизи тегишли. Бироқ 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 48 ва 52 фоизга ўзгариши мумкин экан.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech