15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Биласизми?
22 Авг  2019 520

Робот-аватар космик кемани таъмирлашга ёрдам беради

Бойқўнғир космодромидан «FEDOR» номли антроморф робот орбитага парвоз қилди. Бундан мақсад андроид космосда инсоннинг беминнат ёрдамчисига айлана олишини намойиш этишдир.

«FEDOR» (Final Experimental Demonstration Object Research) космонавтлар доимо ишлайдиган нарсалар, масалан, калит, бурагич, винтларни қотириш-ечиш, электр уламаларни улаш-ажратиш билан ишлашни ўзлаштирган.

- Қатор тажрибалар ўтказишни режалаштиряпмиз. Беш-олти йилдан сўнг станция ташқарисида ишлай оладиган машиналарни ишлаб чиқарамиз, - дейди Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин.

«Илк парвоз чоғи робот фақат махсус костюм - экзоскелет кийган инсон ҳаракатларини такрорлайди. Уни яна «аватар бошқарув» ҳам дейишмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, астронавт ўзини роботнинг танасида, деб ҳис қила олади», дейди робот ишлаб чиқарувчиси, «Андроидная техника» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ижрочи директори Евгений Дудоров.

Келажакда ушбу бошқарув режими фойда келтиради. Космонавтларнинг очиқ космосга чиқиши 10 соатдан ортиқ давом этиши мумкин, улар «Союз»лар ва ХКСнинг ташқи қопламасида ишлайдилар. Бу хавфлилик жуда юқори бўлган узоқ муддатли стресс, дегани ҳам. Агар бундай ишлар учун «FEDOR»лардан фойдаланилса, уларни костюмлар орқали бошқарадиган операторлар камроқ хавф остида бўлади.

Платформанинг бошқалардан фарқи – майда моторикасида. Келажакда, инсон иштирокисиз ва очиқ фазода, мураккаб агрегатларни таъмирлашни таъминлаш учун бу жуда зарур.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech