07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 449

Рошаль вакцинация ҳақида қандай фикрда?

Леонид Рошаль  коронавирус вакцинациясининг таъсир кучини таърифлади.

Жаҳоннинг энг таниқли шифокорларидан бири, «Миллий тиббиёт палатаси» тиббиёт жамоатчилиги иттифоқи президенти, россиялик Леонид Рошалнинг фикрича, янги турдаги коронавирус вакцинациясининг таъсир кучи энг камида бир йилдан кейин намоён бўлиши мумкин экан.

РИА Новости мутахассиснинг қуйидаги сўзларини иқтибос сифатида келтирган: «Вакцинациянинг ҳақиқий натижасини ушбу вакцина кашф этилгандан сўнг бир-икки йил ўтмасдан кўра олмаймиз. Бинобарин, шу давр ичида биз мамлакат ҳаётини тўхтатиб ҳам тура олмаймиз. Демак, ўткир тиғ устидан хотиржамлик билан юриб ўтишимиз лозим».

Машҳур тиббиёт арбобининг сўзларига қараганда, бугунги кунда мазкур инфекция йўлини тўсувчи, тарқалишнинг олдини олувчи аниқ бир дори воситаси мавжуд эмас.

«Касаллик ҳужумкорлик хислатини аста-секин ўзи йўқотиб боради. Вазиятни юмшатишга эса беморларда иммунитет кучайиши, ҳатто касалликнинг енгил шаклида ҳам, шунингдек вакцина қабул қилиш ва аҳолини вакцинациядан ўтказиш орқали эришиш мумкин», – дея фикрини давом эттирган Леонид Рошаль.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech