27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,7 °C

Воқеа-ҳодисалар
21 Июл  2020 2654

Россияда COVID-19га қарши дастлабки вакцина тайёр

Коронавируснинг янги инфекциясига қарши Россия вакцинаси тайёр, деб хабар берди мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Саликов.

У бу ҳақда «Аргументы и факты» газетасига берган интервьюсида маълум қилди. Яқинда клиник синовнинг якунланганлиги ва барча кўнгиллиларга жавоб берганлиги маълум бўлди. Ҳарбий идорада натижалар барча тест иштирокчиларида иммун жавобнинг ҳосил бўлганини кўрсатаётгани таъкидланган.

Сеченов университети Дори воситаларини ўрганиш клиник маркази раҳбари Елена Смолярчук аввал ҳам барча мазкур муассасадаги ўзида вакцинани синаб кўраётган кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет ҳосил бўлганини таъкидлаганди.

Унинг сўзларига қараганда, уч ҳафтадан сўнг, яъни иммун тизимининг таъсири ҳаракатга келиши билан, ҳимоя тизимининг максимум даражаси бошланади.

Бундай ҳолатда, иммунитет қанча вақт сақланиши ҳақида бирон нарса дейиш ҳозирча мушкул, — деб тушунтирди Смолярчук. — Чунки бу саволга олимлар клиник тадқиқотнинг кейинги босқичидан сўнг жавоб бериши керак, деб хабар беради РИА Новости.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech