15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Воқеа-ҳодисалар
9 Сен  2019 1457

Россия тарихидаги энг катта саёҳат лайнери Владивосток портига кирди

Россиянинг портларига кирган энг катта саёҳат лайнери Владивостокнинг денгиз вокзалига тўхтади. Унинг бортида беш мингга яқин сайёҳ бор, дея хабар беради РАА «Новости».

Бунда гап «Spectrum of the Seas» лайнери ҳақида кетмоқда. Бу «Royal Caribbean» флотидаги энг янги саёҳат кемаси ҳисобланади.

Бундай катта саёҳат кемасининг Владивосток портига кира олишига 2018-2019 йилларда порт атрофи тагларини чуқурлаштириш ишлари олиб борилгандан сўнг имкон пайдо бўлган. 

Владивостокдан ушбу лайнер бортига Маидзура ва Фукуока шаҳарларига борадиган 200 россиялик чиқади. Саёҳат эса 14 сентябрь куни Шанхайда ўз ниҳоясига етади.

«Spectrum of the Seas» лайнери 5 минг йўловчига ва 1,5 минг экипаж аъзосига мўлжалланган. Кема узунлиги - 347 метр, кенглиги - 41 метр, сув сиғими -168,8 минг тонна.

Сайёҳлик лайнери бортида 90 метр баландликдан томоша қилиш имконини берадиган шиша капсула ҳам мавжуд.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech