15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Ҳарбий
20 Ноя  2019 483

Россия ҳарбий академиясида Ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳарбий академиясида Ўзбекистон Қуролли Кучларига бағишланган махсус бурчакнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби ҳарбий академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Олег Макареевич иштирок этиб, ҳамюртларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган сана билан табриклади. Академияда Ўзбекистон Қуролли Кучлари тарихи ва бугунига бағишлаб очилган бурчакни алоҳида эътироф этиб, бу икки мамлакат ҳарбийлари бир бирининг тарихини ўрганиш йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Айни вақтда Ўзбекистондан бориб таҳсил олаётган полковник Жаҳонгир Бекмуродов тадбирда иштирок этган меҳмонларга Ўзбекистон Қуролли Кучларининг тинчликпарварлик йўлида олиб бораётган ислоҳотлари ва ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар ҳамда миллий армиянинг тарихи ва аждодлар мероси асосида шакллантирилганини гапириб берди.

Тадбирда иштирок этган бошқа генераллар ва хорижлик тингловчилар бурчак билан танишар экан, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг шаклланиш тарихи, жанговар қудрати ва мамлакатнинг бугунги қиёфаси акс этган сувенирлар, маълумотлар, плакатлар ва фотосуратлар уларда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech