22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Транспорт
20 Июл  2020 641

Россия ва Ўзбекистон биргаликда лоукостерни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдилар

Россия ва Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали йўловчи ва юк ташиш учун Россия-Ўзбекистон лоукостерини тузиш имкониятларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги.

Вазирликнинг таъкидлашича, бугун Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик комиссиясининг видеоконференцалоқа шаклида иккинчи йиғилиши бўлиб ўтган, деб хабар беради РИА Новости.

Россия вакиллари гуруҳига транспорт вазирининг биринчи ўринбосари — Росавиация раҳбари Александр Нерадько раҳбарлик қилган, Ўзбекистон томонига эса — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Эляр Ганиев.

«Томонлар, ҳаво транспорти соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар. Хусусан, Ҳаво транспорти Федерал агентлиги ва Фуқаро авиацияси агентлиги ўртасида учишга яроқлилик соҳасида ҳамкорлик ҳақида келишувни имзолашга тайёргарлиги муҳокама этилди. Ундан ташқари, музокарадан икки мамлакат ўртасида қатновлар сонини ошириш имкониятлари, ҳамда ҳаво йўллари орқали йўловчи ва юк ташиш учун Россия-Ўзбекистон лоукост-авиаташувчи тузиш ҳақидаги фикрлар ўрин олди», — дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech