14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Туризм
4 Янв  2019 2592

Германия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этилди

Ўзбекистон 2019 йил 15 январдан бошлаб Германия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартибни жорий этди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонга Германиядан келган туристлар сони  2018 йилда 18 094 кишига етган. Бу ўтган йилларга қараганда анча йуқори, яъни икки ярим баробардан зиёдни ташкил этмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, визасиз режимни жорий этишда асос сифатида Германия Федератив Республикаси фуқаролари томонидан E-visa электрон дастуридан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотлар кўтарилган. 2018 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, Германиянинг 1 089 нафар фуқароси E-visa  электрон дастури орқали виза расмийлаштирган ва шу билан бирга, ушбу дастурдан энг кўп фойдаланган мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва 2019 йил 15 январь санасидан бошлаб ГФР фуқаролари учун Ўзбекистонда сайёҳлик мақсадида 30 кунлик визасиз саёҳат қилиш имконияти яратилди.

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида виза расмийлаштириш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирларини 2021 йил 1 январга қадар амалга ошириш режалаштирилган.

 Маълумот ўрнида, 2018 йил 10 февралдан бошлаб қатор хорижий мамлакатлар фуқароларига юртимизга визасиз киришга рухсат берилганди, бу эса ушбу давлатлардан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech