19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Молия
9 Янв  2019 2382

Кобренд-карта - бонуслар йиғасиз, авиачиптага алмаштирасиз!

 «Ўзмиллийбанк» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳамда «Visa» халқаро тўлов тизими жорий йилнинг 1 февралидан кобренд-карталарни муомалага чиқаради.

Хўш, улар қандай ишлайди? Маҳсулот хариди пайтида «Visa» картаси орқали тўлов амалга оширилганда баллар тақдим этилади. Улар маълум бир кўрсаткичга етганда балларни исталган йўналишга МАК авиачипталарига бепул алмаштириш ёки  «UzAirPlus» лоял дастури шартларига мувофиқ эконом-класс нархида бизнес-классда парвоз қилиш мумкин.

Тақдимотда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси ўринбосари Азамат Қурамбоевнинг айтишича, «MАК-ЎМБ» кобренд-карталари жаҳон анъаналарини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Уларни банкда миллий ёки хорижий валютада расмийлаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Visa Gold» картасини очиш нархи 150 минг сўм, «Visa Platinum» 250 мингга очилади. Бонуслар дарров берилади – совға сифатида 1000 миля масофага парвоз қилиш тақдим этилади, мижозни суғурталаш ва консьерж-хизмати (турли хизматларни ташкил этиш ва олиш – меҳмонхоналардан жой брон қилиш, чипталарни захирага олиб қўйиш) кўрсатилади.

«Visa Card» компанияси вакилларининг таъкидлашича, ҳозирда мазкур амалиёт авиаташувчилар томонидан кенг қўлланилмоқда. Улар орасида «Etihad Airways», «Qatar Airways», «Аэрофлот» ва бошқалар бор.

Отабек Искандаров.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech