22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
7 Окт  2019 517

Энди метронинг барча станцияларида интернетдан фойдаланиш мумкин

Бугун, 7 октябрдан бошлаб пойтахтимиз метрополитенида Интернетдан фойдаланиш имкони яратилди, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Энди Тошкент метрополитенининг барча йўловчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўриб чиқиш, севимли мусиқаларини онлайн тарзда тинглаш ва оммабоп мессенжерларда мулоқот қилишлари мумкин. 

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун метрога тушишдан олдин авторизациядан ўтиш лозим (СМС орқали). Тизимга икки усул орқали кириш мумкин – пуллик ва бепул. Тармоққа бепул уланиш учун қуйидаги босқичларни бажариш керак:
1. Метрога тушишдан олдин Metrotelecom Free тармоғини танланг;
2. Телефон рақами орқали авторизациядан ўтинг;
3. Реклама ролигини томоша қилинг;
4. Интернетга уланинг.
Интернетга қандай уланилиши бўйича  метрога тушишда жойлашган махсус ахборот таблоларида ҳам кўрсатилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш “Metrotelecom ” ва “ Sola” Wi-Fi –оператори ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ҳамкорлигида амалга оширилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech