05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,9 °C

Таълим
25 Мая  2020 744

Таълимдаги ҳамкорлик бугунги кун талаби

Тошкент давлат педагогика университети ва Беларусь давлат педагогика университети онлайн семинар ўтказдиилар.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек-Беларуьс “Инновацион педагогика” факультети томонидан Беларусь давлат педагогика университети психология бўйича етакчи мутахассислари иштирокида онлайн семинар ўтқазилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек-Беларусь “Инновацион педагогика” қўшма факультети томонидан онлайн тарзда Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университети психология бўйича етакчи мутахассислар иштирокида давлат ва жамоат ташкилотлари учун бўлажак раҳбар-ходимларни тайёрлашга йўналтирилган “Бошқарув психологияси” ва “Ишбилармонлик фаолияти психологияси” мавзулардаги долзарб онлайн семинар ташкил этилди.

Ҳозирги карантин давридаги онлайн семинарда етакчи мутахассислар томонидан семинар иштирокчиларига керакли бўлган давлат, жамоат ва тижорат ташкилотлари жамоаларини бошқариш психологияси асослари бўйича билимлар ва тавсиялар ҳамда семинар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Ташкил этилган онлайн семинарда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари, магистрлари, докторантлари, профессор- ўқитувчилари хамда “Инновацион педагогика” қўшма факультети талабалари иштирок этдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech