30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,8 °C

Ташвишли хабар
17 Мар  2020 2076

Самарқандда содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари

Аввал маълум қилинганидек, 2020 йил16 март соат 21:40 да Нарпай туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Аниқланишича, 29-ёшли «Lacetti» ҳайдовчиси автомашинани Оқтош-Мирбозор-Лангар йўлида бошқариб келиб, автомобиль йўлини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқни уриб ўтиб, ушбу йўлнинг қарама-қарши «Тошкент-Хоразм» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Газель» русумли автомашинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. «Газел»да эса 18 нафар йўловчилар билан.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Газель» русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида вафот этган. Автомашинанинг 2 нафар йўловчилари оғир ва 9 нафар йуловчилари енгил даражадаги тан жароҳати олган бўлиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, қолган 6 нафар йўловчилар тан жароҳати олмаганлиги аниқланган. Шунингдек, «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Бундан ташқари, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «ВАЗ-2106» русумли ҳамда «Nexia» русумли автомашиналарга «Газель» русумли автомашина тўқнашиши натижасида мазкур транспорт воситаларига шикаст етказилганлиги, лекин хайдовчилар тан жароҳати олмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Нарпай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech