24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Хавфсизлик
12 Фев  2019 875

Самарқандда 116,5 млн. сўмлик чигитни ўзлаштирмоқчи бўлганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан вилоятдаги пахта тозалаш корхоналаридан бирида ўтказилган назорат тадбирида содир этилган талон-торожлик аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, корхона техник чигит товаршуноси А.К. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М. исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2018 йил ҳосилидан ишлаб чиқарилган иккинчи нав биринчи синфли жами 101,7 минг килограмм, умумий қиймати 116,5 млн. сўмлик техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётганда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech