21 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Инвестициялар
12 Дек  2019 1204

Самарқандда 2019-2022 йилларда 117 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Самарқанд вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш, ушбу йўналишга инвесторларни кенг жалб қилиш орқали йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 2019-2022 йилларда вилоятда жами 117 та ана шундай лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилади, деб хабар қилади “Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати.

Натижада, 3,1млн. тонна цемент, 325 минг. метр квадрат “сэндвич” панеллар,

506 минг метр куб газобетон блоклари, 2200 тонна лок-бўёқ маҳсулотлари, 12 минг метр квадрат алюмин эшик ва ромлари, 10,214 минг метр куб темир-бетон буюмлари ҳамда бурама михлар, қуруқ аралашмалар, пластик қувурлар, гипсокартон, метал маҳсулотлари, том ёпқич материаллари каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Дастурга кўра, янги корхоналар вилоятнинг асосан Ургут, Пастдарғом, Жомбой, Пахтачи, Оқдарё, Каттақўрғон, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech