06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Хавфсизлик
7 Июл  2019 1022

Самарқандда бир гуруҳ ёшлар жамоат транспортида “пранк” видео олишди

Самарқанд шаҳрида ниқоб кийган номаълум шахс трамвай ичидаги йўловчиларнинг юзига суюқлик сепиб қочганлиги тасвирланган видео ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

 

Аниқланишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 4 июль куни Самарқанд шаҳрида “Темирйўл вокзали-Сартепа” йўналишидаги  1-трамвай “Чой қадоқлаш фабрикаси” бекатида тўхтаб турган вақтида содир этилган.

Трамвай ҳайдовчилари ва чиптачисининг айтишича, шу куни трамвай бекатда тўхтаганида юзига тиббиёт ниқоби таққан шахс кириб, трамвайдаги йўловчиларга суюқлик сепиб қочган. Шунда йўловчилар трамвайдан югуриб чиққан, 4 нафар йигит хушларини йўқотиб, ўзларини трамвай салони полига ташлаган. Ёрдам бериш мақсадида йигитларнинг олдига борганларида, улар бирданига ўрниларидан туриб, югуриб қочиб кетишган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, трамвай ичидаги йўловчиларнинг юзига номаълум суюқлик (аэрозоль) сепган ҳолда, йўловчиларнинг ҳушидан кетишини “саҳналаштириш” ҳолати Самарқанд шаҳрида яшовчи ўзаро таниш бўлган 8 нафар вояга етмаган шахслар (5 нафари ўғил бола, 3 нафари қиз бола) томонидан ташкил этилганлиги ва улар ўртасида ушбу “саҳна”даги роллар ўзаро тақсимланганлиги аниқланди.

Ушбу гуруҳдаги бир қиз “Пранк” видеони тасвирга олганлиги ва уни ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги сабабли, унга тегишли “Айфон-6S” русумли телефон аппарати текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирги кунда саҳналаштирилган “Пранк” видеоси ташкилотчиси ва барча иштирокчиларининг шахси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech