19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Туризм
5 Июл  2019 787

Самарқандда МДҲ Туризм кенгашининг йиғилиши ўтказилади

9-10 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Туризм кенгашининг йиғилиши ўтказилади. Бугун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ушбу тадбир ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтаётган МДҲ мамлакатлари I туристик ярмаркасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

МДҲ мамлакатлари туристик жозибадорлигини ошириш ва соҳа вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йилнинг 10-11 августида Душанбе (Тожикистон) шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилиши доирасида навбатдаги тадбирни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклиф қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилишини Самарқандда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан МДҲ мамлакатлари Биринчи туризм ярмаркасини ўтказиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳага кўра, мазкур ярмарканинг МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши тадбири доирасида ташкил этилишига келишилди.

Мазкур формат МДҲга аъзо мамлакатларнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, Ҳамдўстликдаги туризм секторининг муҳим трендлари ва янгиликларини алмашиш, туризм ташкилотлари ва бизнес вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш учун қулай шароит яратади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир дастури “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” деб номланган Ҳалқаро илмий-амалий семинарни ҳам ўз ичига олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech