20 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3 °C

Хавфсизлик
16 Янв  2020 547

Самарқандда ўғирлик қилган вояга етмаган шахс 4 йилга қамалди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизматининг хабар беришича, 2019 йил 26 октябрь куни тахминан соат 04:00ларда 17 ёшли Озодбек У. Самарқанд вилояти, Жомбой тумани “Қорасув” қишлоғида яшовчи 28 ёшли фуқаро З.Ш.нинг уйи дарвозаси олдида турган “Дамас” автомашинасини олиб қочган.

Озодбек ушбу автомашинани “М-39” сонли автомобиль йўли бўйлаб “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича бошқариб бориб, 1106 км.да қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ф.М.нинг бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Озодбек У.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида унинг муқаддам икки маротаба ўғрилик жиноятларини содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди (такроран ўғрилик) ва 267-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг 2019 йил 16 декабрдаги ҳукмига кўра, Озодбек У. юқоридаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech