18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Хавфсизлик
16 Янв  2019 1457

Самарқандлик аёл “Олой” бозоридаги заргарлик буюми сотувчисини чув туширди

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 2019 йил 4 январь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Бухоро кўчасида яшовчи И.А. (исмли аёл) Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган “Олой” бозори ҳудудида фуқаро М.Н. (исмли аёл)га заргарлик буюмларини сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан ундан умумий қиймати 13 500 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини олган.

 

Бунинг эвазига ичида 30 000 АҚШ доллари бор деб, рўзнома бўлаклари қирқиб солинган конвертни бериб, заргарлик дўконига кириб, бошқа эшикдан чиқиб воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида И.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech