14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Воқеа-ҳодисалар
30 Мая  2020 527

Самолётда фавқулодда ҳолат

Air India авиакомпанияси самолёти Ўзбекистон осмонида орқага қайтди.

Шанба куни Ҳиндистон фуқароларини олиб келиш учун Москвага учган Air India авиалайнери ортига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар беради «Дунё»АА ТАСС агентлиги маълумотига таяниб.

Агентликнинг маълумотга кўра, учувчиларнинг бирида янги коронавирус аниқланган.

«Ванде Бхарат» миссияси доирасида қолиб кетган Ҳиндистон фуқароларини олиб келиш учун Москвага учаётган, яъни бортида йўловчилари бўлмаган А320 самолёти Ўзбекистон осмонига етганида бизнинг ердаги командамизга учувчилардан бирида коронавирусга олинган тест ижобий натижа кўрсатгани маълум бўлиб қолган», — дейилади авиакомпания манбасида.

Унинг сўзларига қараганда экипажга зудлик билан ортга қайтиш буюрилган ва экипаж карантинга олинган. Москвага бошқа самолёт учадиган бўлди.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мамлакатда умумий касалланганлар сони 30 май эрталаб ҳолатига 173 763 нафарни ташкил қилади. Қурбонлар сони эса 4 971 нафарга етган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech