19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Биласизми?
27 Мар  2019 348

Cамолёт адашиб, Германияга эмас, балки Шотландияга қўнди

Жорий йилнинг 25 март куни «British Airways» авиакомпанияси самолёти Лондондан Германиянинг Дюссельдорф шаҳрига парвоз қилди. Аммо адашиб, Шотландия пойтахти Эдинбург аэропортига қўнди, дея хабар тарқатди BBC.

 

Эдинбург Дюссельдорфдан 844 километр масофада жойлашган. Йўловчиларга Шотландияга учиб келишганини айтишганда эса улар буни экипаж ҳазиллашяпти, дея қабул қилишган.

Бундай адашишга Лондон аэропортида учувчилар ва диспетчерлар қулига тутқазилган нотўғри парвоз режаси сабаб бўлган. Ҳужжатда етиб келиш манзили деб Шотландия пойтахти кўрсатилган. Ҳаво лайнерини бошқарган учувчининг айтишига қараганда, илгари бундай ҳолат бирор марта кузатилмаган экан.

Бироқ орадан икки соат вақт ўтиб, самолёт барибир Германияга парвоз қилди ва йўловчиларини ўз манзилларига етказди.

«British Airways» авиакомпанияси бунинг учун мижозларидан узр сўради ва ҳар бири билан алоҳида алоқага чиқишига ишонтирди.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech