15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Биласизми?
28 Окт  2019 394

Саратонга чалинган британиялик ўлимдан бир неча соат олдин уйланди

Британиянинг Нортгемптон шаҳар касалхонасида (Нортгемптоншир графлиги) ўпка саратонидан вафот этган бемор учун никоҳ ташкил этилди, дея ёзади «Daily Mail».

Июль ойида у ўзини ёмон ҳис қилган ва жуда тез вазн йўқота бошлаган. Сентябрь ойида унда ўпка саратонининг сўнгги босқичи аниқланган.

«Гэри бу ҳақда билганида, уйланган одам бўлиб ўлишни хоҳлашини айтди. Биз ҳали бунинг ҳам маврида келади, деб ўйлардик, лекин умидлар пучга чиқди. Ўтган жума куни шифохонадагилар бизга унинг вақти жуда оз қолганини айтишди ва маросимни ташкил этишга ёрдам беришди. У қасамёд қилиб, бармоғимга узук тақди ва мендан бўса олди...» дейди унинг беваси. Аёл эрининг палатасига қариндошлари ва яқинларидан 25 киши қатнашганини ҳам қўшимча қилди.

Эндигина 33 ёшга кирган куёв эса тўйдан етти соат ўтиб, вафот этди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech