12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Спорт
29 Июл  2019 644

Сардор Рашидов Португалия клубидан кетди

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Португалиянинг “Насьонал” клубини тарк этди, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълум қилинишича, 28 ёшли футболчи Қатарнинг “Қатар СК” жамоаси билан шартнома имзолаган. Ҳозирча унинг қанча муддатга шартнома имзолаганига ойдинлик киритилмади. Рашидов янги жамоасида 7-рақамлида футболкада тўп суради.

Қатарликлар клуби ҳозирда Испанияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Рашидов бугун Испанияга учади ва йиғинга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов 2015-2017 йилларда Қатарнинг яна бир клуби “Ал-Жаиш” сафида ўйнаган эди. 2017-2019 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурганди.

2019 йил 16 январида Португалия чемпионати вакили билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган футболчи 16 февраль куни “Фейренси” клубига қарши учрашувда ҳет-трикка эришганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech