15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Спорт
12 Ноя  2019 821

Тарихида илк бор замонавий бешкураш спортида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритилди

Айни кунларда Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу турнирда спортимиз тарихида илк бор ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур мусобақада терма жамоамиз мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегациямиз учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.

Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

1.Жанубий Корея
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Хитой
5. Қозоғистон.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech