01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Саломатлик
18 Мая  2020 4139

Соғайганлар сони 2 275 нафарга етди

Бугун икки вилоятда 28 нафар бемор соғайгани ҳақида хушхабар келди.

Наманганда 7 нафар, Самарқандда 21 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 2 275 нафарга етди.

Наманган вилоятида соғайганларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 15 ёш.

Наманганда шу пайтга қадар соғайганлар сони 214 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.

Самарқандда шу пайтга қадар соғайганлар сони 175 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 275 нафарни ташкил қилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech