19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Биласизми?
2 Мая  2019 530

Ер аҳолиси кўрсаткичи 7,7 миллиард кишидан ошиб кетди

Айни дамда ушбу кўрсаткич 7 700 200 000 кишидан зиёд.

Қиёсан олганда сайёра аҳолисининг 50,4 фоизини эркаклар, 49,6 фоизини аёллар ташкил этади.

«Аҳоли сонининг бир миллиардга етиши учун инсониятга 200 минг йилдан кўпроқ вақт керак бўлган (1800 йиллар), аммо 7 миллиардга етиши учун 200 йилча вақт кетди», дея келтиради манба. Аҳоли зич яшайдиган давлатлар учталигида Хитой биринчи ўринда, Ҳиндистон – иккинчи ва АҚШ учликни якунлаб беради.

БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг Нуфус бўйича бўлими маълумотига қараганда, бугун ўртача умр кўриш кўрсаткичи 1990-1995 йилларда 65 гача, 2010-2015 йилларга 70 ёшга қадар узайган. Тўғри, бу борада сайёрамизнинг турли ҳудудлардаги кўрсаткичлар бир-биридан фарқланади. Масалан, Африка минтақасида ўртача умр кўриш умумдунё кўрсаткичидан 12 ёшга кам бўлса, Шимолий Американинг муқобил кўрсаткичидан 21 ёшга камлиги билан фарқ қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech