01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Саломатлик
19 Мая  2020 2341

Бугун 24 киши соғайди

 Тошкентда 24 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2 338 нафарга етди.

 

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар, жами 24 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, беморлар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан тузалганларнинг барчаси эркак кишилар бўлиб, беморлар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 796 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 338 нафарни ташкил этади деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech