19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,5 °C

Биласизми?
8 Мая  2019 476

Семириб кетган эркак билан оила аъзолари гаплашмай қўйди

АҚШнинг Оклахома штати марказида яшовчи Кайлас Гивенс (Cillas Givens) болалигидан семиришга мойил эди. Вазни нақ 330 килога етгач, у билан ҳатто рафиқаси ва уч фарзанди ҳам гаплашмай қўяди. У умуман ҳаракатланмас, бир жойда ўтирар, кислород ниқоби орқали нафас оларди.

Шундан сўнг Кайлас озишга қарор қилиб, жарроҳ Юнан Новзараданга мурожаат қилди. Уни дарҳол госпиталга ётқизишди. Шифокор унга қатъий парҳез тутиб, фаол ҳаракат қилмаса тез орада вафот этишини билдирди.

Орадан бир ой ўтиб, Гивенс 96 килога озди. Кейин эса физиотерапия ёрдамида яна 123 килограммдан халос бўлди.

Гивенс оиласига қайтиш учун озишда давом этди. Ниҳоят, унинг вазни 142 килограммга тушди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech