18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Мамлакатимизда
11 Окт  2019 280

Сенат томонидан “Мудофаа тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун маъқулланди

Ушбу Қонуннинг мақсади мудофаа соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонуннинг асосий вазифалари мудофаани ташкил этишнинг ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, ташкилотлар ва фуқароларнинг иштирок этишини аниқлашдан иборат этиб белгиланмоқда.

Маъқулланган Қонунга кўра, мудофаа – бу Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш борасидаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборотга оид, ташкилий ва бошқа тусдаги чора-тадбирлар тизимидир.

Мустақилликни, суверенитетни, ҳудудий яхлитликни ва конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, Марказий Осиёда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни, хавфсизликни, барқарорликни ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, давлатнинг ҳарбий ташкилотини мунтазам равишда ривожлантириш, уни Ўзбекистон Республикасини қуролли ҳимоя қилишга шай ҳолатда сақлаб туриш мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадлари сифатида белгиланмоқда.

Қонунда, шунингдек, Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари, Қуролли Кучларни қўллаш ҳамда мудофаани ҳарбий-иқтисодий жиҳатдан таъминлаш масалалари ҳам белгиланмоқда.

Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech