22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Мамлакатимизда
24 Мая  2019 900

Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган масала юзасидан воқеа жойига чиқиб, ёғоч уйларнинг бузилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганди ва муддатдан олдин демонтаж ишлари бошланганлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ киритди.

5-уй 7-хонадон эгаси Усмон Мўминовга бузилаётган 3 хонали уй-жойи ўрнига умумий майдони каттароқ бўлган 28 та  кўп қаватли уйнинг юқори қаватларидан хонадонлар таклиф этилган. Бироқ, рафиқаси диабет касалига йўлиққани сабабли у пастки қаватлардан 3 хонали уй сўрамоқда. Икки кун давомида Мўминовлар оиласи ўзлари танлаган янги уйга кўчишади.

22-уй, 6-хонадон эгаси Отабек Ниёзалиев эски, ёнғин хавфли юқори бўлган ёғоч уйлардан қулай шароитли, сифатли, янги уйларга кўчаётганидан хурсандлигини билдирди. Лекин унга кўчишдан олдин янги уйга эгалик хуқуқини таъминлайдиган ҳужжатни тақдим этишларини сўрамоқда. Масъуллар тез орада бу муаммо ҳал этилишини айтишди.

Шунингдек, ҳокимият томонидан фуқаролар яшаб турган уйда муддатдан олдин демонтаж ишларини бошлаб юборган мутасадди шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди.

Ҳозирги кунда ёғочли уйларда истиқомат қилган 32 оиладан 29 таси қулай, сифатли ва майдони каттароқ бўлган уйларга кўчирилди. Янги қурилган уйларга қўчирилган 18 нафар хонадон эгаларида туман ҳокими ўринбосари томонидан имзоланган кафолат хати мавжуд.

Бир ярим ой муддат ичида ушбу оилаларга ҳам мулк хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech