27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Биласизми?
7 Мар  2019 4567

«Netflix» Габриэль Гарсиа Маркес асари асосида сериал олмоқчи

Илк марта «Ёлғизликнинг юз йили» асари қаҳрамонлари ушбу жанрда пайдо бўлади.

 

«Variety»нинг хабар қилишича, ушбу хизмат Маркес романига ҳуқуқни қўлга киритган. Китоб бўйича испан тилида сериал суратга олинади. Ёзувчининг ўғиллари эса ижрочи продюсерлар сифатида иштирок этади. Ҳозирча бу борада бошқа маълумотлар йўқ.

Нашрнинг айтишича, 40 дан ошиқ тилга таржима қилинган роман ҳали экранлаштирилмаган.

Габриэль Гарсиа Маркес 1982 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech