01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Энергетика
20 Мая  2020 1081

Шамол электр станциялари қурилади

Шамол элeктр станциясини қуриш бўйича биринчи тендерда иштирок этиш учун 70 та инвестор ариза берди.

30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар Ўзбекистонда қуввати 100 МВт га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун ариза берди. Аризалар шу йилнинг 13 майигача қабул қилинди.

Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинди.

Тендер ғолиблари ушбу лойиҳа доирасида объектларни ишлаб чиқиш, молиялаш, қуриш, уларга эгалик қилиш ва фойдаланишга иштирок этади.

Шамол энергетика лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад умумий қуввати 1 ГВт. га тенг шамол электр станцияларини қуришдир.

Ушбу шамол электр станцияларини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун майдонча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидан танланган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech