19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
2 Окт  2019 704

Шарғун шаҳарчасида “Истеъмолчи кутубхонаси” очилди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бугунги кунда юртимизнинг кутубхоналарга эҳтиёжи бор ҳудудларида ёшлар ва ҳудуд аҳолиси учун “Истеъмолчи кутубхонаси” ни қуриб, фойдаланишга топширмоқда.

Худди шундай кутубхоналардан бири Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасида қуриб битказилди. Қисқа фурсатда қад ростлаган кутубхона шаҳарча аҳлини, айниқса, билим олишга чанқоқ ёшларни жуда хурсанд қилди.

Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай эзгу лойиҳалар яна бир қатор туманларда амалга оширилмоқда. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ва Сурхондарёнинг Узун туманларида “Истеъмолчи кутубхона”сини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech