17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Ҳукумат
3 Июн  2019 725
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш жуда қийин бўлди

Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди

– Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?

Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларни қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз.  Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, – деди Президент.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech