25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Ҳукумат
11 Апр  2019 1550

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзодни қабул қилди.

 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, очиқ мулоқот ва ўзаро ишончга асосланган кўп қиррали Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги жадал ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
 
Турли даражадаги фаол мулоқот, конструктив сиёсий ҳамкорлик, парламентлараро изчил алоқалар, янги қўшма савдо ва инвестиция лойиҳалари, кенгайиб бораётган гуманитар алмашинув – буларнинг барчаси Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигида янги давр бошланганидан далолат беради.
 
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга доир, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Афғонистондаги вазиятни ҳал этишда мамлакатларимиз ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларига баҳо берилди.
 
Президентимиз Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани, ушбу мамлакатда барқарорлик ўрнатилиши ва иқтисодиёт қайта тикланишига амалий ҳисса қўшиш тарафдори эканини таъкидлади.
 
Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашда афғон халқининг бош ролини назарда тутган ҳолда халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини самарали мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этилди.
 
 
Залмай Ҳалилзод самимий қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди ҳамда Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ва Давлат котиби Майкл Помпеонинг саломини етказди.
 
Махсус вакил мамлакатимизнинг Афғонистон халқига ҳар томонлама, жумладан, муҳим ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш орқали ёрдам беришга қаратилган сиёсатини юксак баҳолади.
 
АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик музокараларига кўмаклашиш борасидаги конструктив саъй-ҳаракатларини, хусусан, Афғонистон ҳукумати вакиллари иштирокидаги мулоқотнинг навбатдаги даврасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
 
Бундан ташқари, жорий йилда Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича саккизинчи Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференцияси (RECCA VIII) вазирлар учрашувининг ўтказилиши қўшни давлатларга Афғонистоннинг тинч ривожланишига кўмаклашиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради.
 
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этдилар.
https://www.pv.uz/uz/news/tags">

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined offset: 0

Filename: pages/news_view.php

Line Number: 87

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: pages/news_view.php

Line Number: 87

  • ташриф
  • Ўхшаш янгиликлар

    Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech