06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 393

Шахматчилар Мурманскда «қамалиб» қолишди

Россиянинг Мурманск шаҳрига халқаро турнирда иштирок этиш учун келган франциялик шахматчилар коронавирус туфайли карантинга олинди. Бу ҳақда «Рейтер» ахборот агентлиги хабар берган.

Фаранглар жамоаси 12 мартда Мурманскка етиб келган. Улар мусобақа дастурига кўра Россия, Нидерландия ва Ирландия терма жамоалари билан учрашишлари керак эди. Афсуски, ирландиялик иштирокчида касаллик аниқланганлиги сабабли барча ўйинлар бекор қилинди.

Айни пайт французлар Мурманск шифохоналаридан бирида сақланяпти. Россияда 27 март, жума куни барча халқаро қатновлар тўхтатилганлиги боис, улар ватанига қайта олишмаяпти. Жамоа вакилларидан бирининг таъкидлашича, спортчи ва мураббийлар яқин орада мамлакат Москва шаҳрига етиб олишни мўлжаллашяпти. Ҳар ҳолда, пойтахтда Франция элчихонасида яшаб туришлари мумкин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech