17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Саломатлик
9 Июн  2019 330

“Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан соғлигим яна тикланди”

Хизмат сафари билан Тошкентга келган самарқандлик Абдураҳмон Валиев тўсатдан қорин бўшлиғида кучли оғриқ ҳис қилади. Оғриқ тўхтамагач Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига мурожаат қилди.

 

Шифокорлар томонидан зудлик билан ёрдам кўрсатилиб, беморни операция қилиш зарурлиги, акс ҳолда касаллик оғир оқибатларга олиб келиши айтилади ва А.Валиев жарраҳлик йўли билан даволанади. Операциянинг муваффақиятли ўтиши натижасида бир ҳафта ичида бемор соғайиб, касалликдан буткул қутилади.  

Ҳа, бугун юртимизда бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Тиббиёт соҳасида ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётир. Энг замонавий тиббиёт технологиялари келтирилиб, қатор мураккаб операциялар мамлакатимизда амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг биринчи хирургия бўлимида ҳам ана шундай мураккаб операциялар қилиниб, беморлар дардига шифо топиб кетмоқда. Абдураҳмон Валиев – улардан бири.

– Иссиқ жоннинг истимаси бўлади, деб бежиз айтишмайди, инсон исталган пайтда беморга айланиши мумкин, – дейди  А.Валиев. – Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ривожланиб бормоқда. Соҳада замонавий технологиялардан фойдаланилиши билан бирга малакали ва тажрибали шифокорларимиз кўпайиб бормоқда. Буни даволаш жараёни, ташхис қўйиш, операцияларнинг беморни қийнамасдан ўтказилишидан ҳам билиш мумкин. Ўзим буни гувоҳи бўлдим. Мен Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг биринчи хирургия бўлими шифокорлари, бўлим бошлиғи жарроҳ Равшан Янгиев, жарроҳ Фазлиддин Шокиров, даволовчи врач Азизбек Авезов, анестезиолог Абдувоҳид Аҳмедов ва ҳамшираларга ўз миннаддорчилигимни билдираман. Уларнинг вақтида кўрсатган ёрдами туфайли соғлигим яна тикланди.

Дарҳақиқат, ўз ишига масъулият билан ёндашадиган шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари, вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли қанчадан-қанча беморлар дардига шифо топиб, соғлигини тиклаб олишмоқда.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech