25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Кейинги авлод
15 Янв  2019 1209

Тошкентдаги 60-сонли ихтисослашган мактабга Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Германияга расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳридаги немис тилини чуқурлаштирган ҳолда ўқитиш бўйича 60-сонли ихтисослашган мактабига немис шоири ва мутафаккири Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1677 мактабда (2017-2018 ўқув йилига нисбатан 54 мактаб кўп) 355 мингдан зиёд ўқувчилар немис тилини ўрганмоқда. Ўрта таълим мактабларида 3 минг нафар немис тили ўқитувчилари фаолият юритмоқда. Тўққиз мактабда немис тили чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.

Ҳозирги кунда Гёте институти мамлакатимиздаги олтита мактабга немис тилини чуқур ўрганишда ёки уларни фан сифатида жорий этишда яқиндан ёрдам бермоқда.

Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси ва юртимиздаги немис тилига ихтисослашган олти умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

2018 йил давомида Германияда ташкил этилган малака ошириш курсларида 17 нафар ўқитувчи иштирок этди. Ҳозирда улар немис тилини ўқитиш бўйича мактабларда педагогик фаолият юритмоқда.

Ҳар йили ҳамкор мактабларнинг немис тили ўқитувчилари учун турли семинар ва тренинглар ташкил этилмоқда. Ҳамкор мактабларнинг немис тили ўқитувчилари Германияда малака ошириш курслари ва семинарларда иштирок этиш учун стипендиялар олмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech