03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
18 Мар  2020 591

Қўшма Штатлар Ўзбекистонни коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлайди

АҚШ элчихонаси коронавирус касаллигига қарши курашиш учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

17 март куни АҚШ элчихонаси янги коронавирус касаллиги COVID-19 тарқалишига тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун, юқумли касалликлар бўйича фавқулодда заҳира фондидан қўшимча маблағ ажратди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат тайёргарлигини юқори баҳолади.  У шунигдек,  COVID-19 га тайёргарлик кўриш ва тегишли жавоб қайтаришда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришини маълум қилди.

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибига 10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1 400 та махсус халат ва 200 та кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти номидан коронавирус инфекциясига қарши тайёргарлик ва жавоб чораларини кўришда Ўзбекистон Республикасига кўрсатган ёрдами учун Америка Қўшма Штатларига чуқур миннатдорлик билдирамиз. Биз ватандошлар саломатлиги ва фаровонлигини ошириш борасидаги яқин ҳамкорлигимизни юксак қадрлаймиз», – деди бош санитар врач ва агентлик директори Баҳром Алматов.

АҚШ дунё бўйлаб соғлиқни сақлашда кўмаклашувчи энг йирик давлатдир. Ўтган ўн йил ичида америкалик солиқ тўловчилар дунё аҳолиси ҳаётини сақлаб қолиш, энг заиф қатламни ҳимоя қилиш ҳамда дунё ҳамжамияти ва халқлар барқарорлигини тарғиб қилиш учун USAID ва АҚШ Давлат департаменти орқали 90 миллиард доллардан ортиқ маблағ тақдим қилган. USAID сармоялари ҳалокатли патогенлар назоратини яхшилаш, лаборатория тизимларини мустаҳкамлаш, хабардорликни ошириш, ҳалокатли касаллик авж олишига қарши курашиш ва микробларга қарши препараталарга ўсиб бораётган таҳдидларга қаратилган чора-тадбирларга йўналтирилган, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech