01 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Мамлакатимизда
20 Фев  2020 2009

Фуқаролар йиғинларига ижтимоий дастурлар асосида имтиёзли кредитлар ажратилади

2020 йил 18 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4602-сонли  «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга муофиқ, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари – вазирга ҳамда вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари биринчи ўринбосарлари – вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларига тенглаштирилади.

Ҳар бир маҳаллада тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплекси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилади.

Фуқаролар йиғинларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ижтимоий дастурлар, шу жумладан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури, «Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури», «Yoshlar – kelajagimiz» дастури асосида имтиёзли кредитлар ажратилади.

Қарор билан, шунингдек, комплексларни қуриш учун давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартлари белгиланди.

Комплексларни қуриш учун ер участкаларини танлаб олиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

2020 йил 1 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ишлари якунланади.

Қарор билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, 99 штат бирлигидан иборат марказий аппаратининг тузилмаси, шунингдек ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг намунавий тузилмаси тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech