22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Спорт
23 Мая  2019 983

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги “Зорро”га қарши бўлади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) 9 июнь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри берган хабарга кўра, шу куни Шоҳжаҳонга пуэрто-рикалик Даниэлито Соррийя (11-0, 9 КО) рақиблик қилади. “Зорро” лақабли мазкур боксчи собиқ бокс юлдузи Мигель Коттога қарашли промоутерлик компанияси вакили саналади.

Жанг 9 июнь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта феврал ойида америкалик Майкл Фоксга (20-1, 5 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech