20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Яшил сайёра
28 Июн  2020 861

Шўрланган ерларни жиловлаш йўлида

Оролбўйида ерларнинг унумдорлигини ошириш ва замонавий иқлим ўзгаришларини кузатиш маркази ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тоттори университети профессори Кристина Тодерич ҳамкорлигида «SATREPS – 2020» (Япония) танловига тақдим этилган лойиҳа молиялаштиришга тасдиқланди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Ушбу лойиҳа Япония фан ва технологиялар агентлиги (JST) томонидан танлаб олинган 10 та халқаро лойиҳадан энг яхши лойиҳа деб топилган.

«Оролбўйи минтақасида тупроқнинг шўрланишига қарши кураш, ернинг унумдорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш учун сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан Киотo университети профессори Кенжи Танака ва доктор Темур Хўжаназаров ҳамда Япониянинг етакчи 8 та университети олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш жоиз, SATREPS дастури Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда биринчи марта амалга оширилади.

Ушбу лойиҳада Оролбўйи минтақасида ерларнинг унумдорлигини ошириш ва замонавий иқлим ўзгаришларини кузатиш марказини ташкил этиш, метеорологик мониторинглар олиб бориш, шунингдек шўрланган шароитда қишлоқ хўжалигига янги япон технологияларини жорий этиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилган.

Лойиҳа кучли шўрланган шароитда экинларни диверсификация қилиш ва алмашлаб экишнинг энг яхши маҳаллий ва япон технологияларини кенгайтиришга, қўшилган қийматни баҳолаш ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини олиб боришга йўналтирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech