19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Маданият
5 Сен  2019 1190

Шоштепа археологик ёдгорлиги сақлаб қолинади

Ижтимоий тармоқларда Шоштепa археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар унинг атрофидаги қурилиш ишлари сабаб ёдгорликка зиён етаётганидан ва у келажак авлодлар учун сақланмаслигидан хавотирларини баён этганлар. Бу ҳақида тадқиқотчи Рустам Ҳусанов тарихчи Маргарита Филановичнинг сўзларига таяниб ёзган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тарихий мерос нафақат муносиб сақлаб қолиниши, балки лозим даражада қайта таъмирланишидан манфаатдор. Ҳозир мазкур ёдгорликни асраб-авайлаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, қулаб тушган тепалик устини ёпиш ва объект атрофида сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақида кейинчалик атрофлича маълумот берамиз.

Эслатиб ўтамиз, Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган, дея маълум қилади ТОшкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech