16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Молия
3 Июл  2019 1137

Facebook 2 миллион евро жаримага тортилди

Жаримага тортиш Германия Федерал адлия бошқармаси томонидан амалга оширилди.

Бунинг сабаби 2018 йилда ноқонуний контент билан ишлаш тўғрисидаги ҳисоботни нашр этишда тармоқни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузишдир, дея хабар беради «Welt» маълумотига таянган РБК.

Бошқармада «фойдаланувчиларнинг ноқонуний контент борасидаги шикоятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилиши керак», дея  бунга изоҳ берилган.

Германия нашрлари ижтимоий тармоқ ноқонуний контент борасидаги шикоятлар сонини камайтириб кўрсатгани ҳақидаги маълумотни тарқатган.

Вакилининг сўзларига қараганда, компания апелляция бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech