03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Хавфсизлик
1 Апр  2020 1096

Шу гап ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги мактаблардан бирида  дарс ўтилаётгани ҳақида фотосурат тарқалган.

Қумқўрғон туманидаги 27-мактабда болаларни йиғиб, қўшимча дарс ўтилаётгани айтиляпти. Шу гаплар ростми?

Ўрганиш жараёнида мазкур ҳолат бўйича эълон қилинган фотосурат нотўғри талқин қилингани ва нотўғри ахборот тарқалгани маълум бўлди.

Аслида Қумқўрғон туманидаги 27-умумтаълим мактаби ўқитувчиси ўзининг туғилиб ўсган уйига, яъни Музработ тумани, Ат-Термизий маҳалласида яшовчи онасининг уйига борган. Ўқитувчининг онаси эса набираларини уйда дарс қилиши ва спорт билан шуғулланиш жараёнларини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида фотосуратни эълон қилган.

Аммо ушбу фотосуратга нотўғри тавсиф берилиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech