23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,7 °C

Хавфсизлик
16 Авг  2019 345

Расмий хабар: Миробод туманида қолдириб кетилган шубҳали қоғоз қутилар ҳақида

15 август куни соат 18:15лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида шубҳали бир неча қоғоз қутилари ётганлигини аниқлаб, Миробод тумани 2-сонли Ички ишлар бўлимига хабар берган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан текширилганда, ушбу қоғоз қутилар бўшлиги маълум бўлди.

Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида, қолдириб кетилган қоғоз қутилари шу кўчадаги уйнинг 1-қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланди.

ИИВ матбуот хизмати ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини билдиради ва аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмасликни сўраб қолади.

 

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech