21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Долзарб
21 Фев  2019 1804

Швейцариянинг UBS банки Францияда рекорд суммага жаримага тортилди

Франциялик фуқароларга солиқлардан қочиш ва пулларни ювишда ёрдам кўрсатгани, шунингдек, фирибгарлик учун Париж юқори инстанциялар суди Швейцариянинг гигант UBS банкини 3,7 миллиард евро миқдорида жаримага тортди.

 

Бундан ташқари, банк Франция давлатига 800 минг евро компенсация ҳам тўлаши лозим. Швейцария банклари гуруҳининг Франция филиали UBS France 15 миллион евро жаримага тортилди, дея хабар тарқатади Франциянинг France 24 телеканали.

Шунингдек, суд Миллий молиявий прокуратура (ММП) тавсияларини ҳам бажарди. Прокуратура олти йиллик текширувлардан сўнг банкнинг 2004-2012 йиллар оралиғида франциялик солиқ тўловчиларга солиқлардан қочишга ноқонуний ёрдам берган. Терговчиларнинг таъкидлашича, UBS франциялик бадавлат солиқ тўловчиларга солиқлардан қочишнинг кенг тизимини яратиб берган ва мамлакатни 10 миллиард евролик солиқ даромадидан маҳрум қилган улкан миқёсдаги солиқ фирибгарлигини юзага келтирган.

ММП UBS томонидан содир этилган бундай хатти-ҳаракатни қоралади. Прокуратурани банкни Франциянинг ўзида жаримага тортиш имкониятининг ўзини рад этаётганига, бироқ худди шундай айбловлар билан 2009 йилда АҚШда 800 миллион доллар ва 2014 йилда Германияда 300 миллион евро тўлашга розилик бергани ҳайратга солмоқда. UBS ўз айбини инкор этмоқда ва суд ҳукмидан норозилик аризасини бермоқчи.

Швейцария банки Францияда солиқ соҳасида айбланган учинчи хорижий банк бўлди. 2017 йилда Туркиянинг Garanti банки қўшимча қиймат солиғи билан боғлиқ йирик фирибгарликдаги иштироки учун 13 миллион евро миқдорида жаримага тортилган эди. Жорий йилда эса Латвиянинг Rietumu банки «France Offshore» иши бўйича қарийб 700 миллион евро пулни ювишда иштирок этгани учун 80 миллион евро жаримага ҳукм қилинди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech