19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Туризм
16 Сен  2019 445

Швецияда Ўзбекистон Мустақиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

15 сентябрь куни Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир Швецияда истиқомат қилаётган фаол ватандошлар томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси, Швецияда фаолият юритувчи туркомпаниялар вакиллари ва 100 дан ортиқ ватандошимиз иштирок этишди. Стокгольмдаги тадбир давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Хусусан, йиғилганлар юртимизда туризмни ривожлантиришга доир амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани жадал ривожлантириш тўғрисидаги қарорлар, юртимизнинг инвестиция салоҳияти каби маълумотлардан хабардор қилинди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ватандошлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда Швецияда кўплаб ўзбек диаспораси яшашини инобатга олиб, хорижда Ўзбекистон туристик брендини тарғиб қилиш имкониятларига доир амалий масалалар муҳокама қилинди ҳамда ватандошларимиз билан ҳамкорлик истиқболлари белгиланди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech