22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Транспорт
26 Сен  2019 489

«Сиань-Ташкент-Сиань» йўналишида чартер рейси йўлга қўйилмоқда

Бугунги кунда туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун муносиб шароит ва қулайликларни яратиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тарихий объектлар ва диққатга сазовор масканлар янада ободонлаштирилмоқда, янги меҳмонхоналар қурилмоқда, янги рейслар йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон-Хитой алоқаларини янада мустаҳкамлаш, юртимизга чин мамлакатидан келувчи туристларни тобора кўпайтириш мақсадида 27 сентябрдан Хитойнинг «Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.» авиакомпанияси томонидан «Сиань-Ташкент-Сиань» йўналишида чартер рейси йўлга қўйилмоқда. Парвоз 173 ўринли Airbus A320neo ҳаво лайнерида амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech