15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

IT-хабарлар
2 Авг  2019 854

Сифат назорати дастури нега тўхтаб қолди?

«Apple» бутун дунё бўйлаб «Siri» сифат назорати дастурини тўхтатди, бу вақт давомида пудратчилар фойдаланувчиларнинг баъзи сўровларини тинглашади, дея хабар тарқатади компаниянинг баёнотига асосланган «TechCrunch».

«Apple» вакилининг сўзларига кўра, пудратчилар кунлик овозли сўровларнинг 1 фоиздан камини олган ва улар одатда бир неча сониялик бўлган. Мутахассислар «Siri» махсус ёки хатолик сабаб ишга туширилганми-йўқми аниқлаш мақсадида берилган саволларга «Siri»нинг жавоблари қанчалик мувофиқлигини ва бошқаларни кузатишди.

«Apple» ўзининг сифат назорати дастурини қайта кўриб чиқиши лозимлигини айтмоқда. Компания кейинчалик фойдаланувчиларнинг сўровлари текширишга юбориладими-йўқми танлашга имкон берувчи янгиланишни ваъда қилди.

2019 йилнинг июли охирида пудратчилардан бири «Guardian»га ходимларга тез-тез махфий тиббий маълумот, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ келишувлар ва бошқа ёзувлар учраётганини айтган.

2019 йилнинг июль ойида худди шундай вазиятга «Google» тушиб қолди. Журналистлар бир нечта пудратчилар томонидан «Google Assistant»га киритилган мурожаатларни олишди. Компания дарҳол ички текширувни бошлаган. «Google» шунингдек, ўз алоҳида терговини бошлаган немис регулятори илтимосига биноан Европа Иттифоқидаги «Google Assistant» фойдаланувчиларининг ёзувларини тинглашни вақтинча тўхтатди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech