25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
26 Мар  2019 927

Cифатсиз телевизор янгисига алмаштирилди

Истеъмолчи харид қилишдан аввал маҳсулотнинг сифат сертификати, таркиби, хусусиятлари тўғрисида сўраши, қолаверса, ёрлиқдаги маълумотларни ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, сақланиш ҳолати билан қизиқиши, харид қилгач эса касса товар чекини сўраб олишни унутмаслиги лозим. Шундагина доимо истеъмолчи ҳақ бўлиб чиқади.

 

Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Имомов Шерзод томонидан Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят аризаси келиб тушган. Гап шундаки, ушбу фуқаро Зарафшон шаҳридаги Марказий буюм бозоридан 3 500 000 сўмга, 3 йил кафолат муддати билан телевизор сотиб олган.

Афсуски яхши ниятлар билан харид қилинган телевизорнинг кафолат муддати тугамасдан туриб нуқсони пайдо бўлади. Истеъмолчи нима қиларини билмай, бориб сотувчига мурожаат қилади. Сотувчи сервисга мурожаат қилишини айтади, харидор яна сарсон бўлиб сервисига боради, сервис хизмат пуллик эканини билдирганида эса ҳафсаласи пир бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.

Жамият мутахассислари аризани қабул қилиб, кузатув-ўрганиш ишларини олиб боришади ва сотувчи ҳамда сервис хизматидан тушунтириш хатлари олинади. Истеъмолчининг аризаси қаноатлантрилиб, сифатсиз телевизор янгисига алмаштирилиб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech